«марғилон шаҳри» тегли мақолалар


Марғилон аҳолиси омбудсманга мурожаат қилиб, гавжум чорраҳага светофор ўрнатишга эришди
30 апрель 2024, 14:15

Марғилон аҳолиси омбудсманга мурожаат қилиб, гавжум чорраҳага светофор ўрнатишга эришди

Марғилон шаҳридаги «Хўжа порсо» МФЙ аҳолиси автоҳалокат хавфи юқори бўлган чорраҳага светофор ўрнатишга кўмак беришни сўраб омбудсманга мурожаат қилди. Омбудсманнинг «тегишли ташкилотлар»га мурожаатидан сўнг масала ижобий ҳал этилди.

«Айбсизлик презумпцияси бузилгани йўқ». Марғилонда қора Gentra ҳайдовчилари билан профилактик суҳбат ўтказилди
4 декабр 2023, 16:09

«Айбсизлик презумпцияси бузилгани йўқ». Марғилонда қора Gentra ҳайдовчилари билан профилактик суҳбат ўтказилди

Марғилон шаҳрида қора рангдаги ўнлаб Gentra машиналари ҳайдовчилари билан профилактик суҳбат ўтказилди. Бу айнан шу рангдаги Gentra автомобилларининг давлат рақами белгисини ечиб ҳаракатланиш кўпайгани билан изоҳланди. Фарғона вилояти ИИБ жараён профилактик ишларнинг бир қисми эканини таъкидлади.

Риштон тумани ва Марғилон шаҳрига ҳокимлар тайинланди
12 август 2023, 08:15

Риштон тумани ва Марғилон шаҳрига ҳокимлар тайинланди

Баҳодир Холиқов Фарғона вилоятининг Риштон туманига, Шукуруллохон Нисбатхонов эса Марғилон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Президентнинг вилоятга ташрифи чоғида ҳар икки ҳудуднинг собиқ раҳбарлари ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун лавозимидан олинганди.

Президент ишдан олган Марғилон ҳокими ўз ёрдамчиси ва котибини рағбатлантириш бўйича фармойиш чиқарди
2 август 2023, 15:22

Президент ишдан олган Марғилон ҳокими ўз ёрдамчиси ва котибини рағбатлантириш бўйича фармойиш чиқарди

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида 27 июль кунги йиғилишда Марғилон шаҳри ҳокими Адҳам Зиявитдиновни ишдан олганди. Аммо ҳоким 28 июлда ёрдамчиси ва котибни рағбатлантириш бўйича фармойиш чиқарди, ҳужжат кейинчалик яшириб қўйилди. Ҳокимлик фармойишни вилоят прокуратураси ўрганаётганини билдирди.

Наманган ва Фарғонада аҳолига ажратилган 65 тонна ун сотиб юборилгани аниқланди
9 июн 2022, 10:57

Наманган ва Фарғонада аҳолига ажратилган 65 тонна ун сотиб юборилгани аниқланди

Наманган ва Фарғонада аҳолига ажратилган арзон нархдаги ун маҳсулотини бошқа шахсларга сотиб юборилгани аниқланди. Поп туманида МЖЧ раҳбари 54,9 тонна, Марғилон шаҳрида эса хусусий корхона мансабдорлари 10,1 тонна ун маҳсулотини қимматроқ нархда сотгани маълум бўлди.

Фарғонада «Cobalt» билан тўқнашган «Damas» ҳайдовчиси машина ичида ёниб кетди
15 декабр 2021, 12:42

Фарғонада «Cobalt» билан тўқнашган «Damas» ҳайдовчиси машина ичида ёниб кетди

Марғилонда «Damas» ҳайдовчиси чапда бурилиш вақтида тўғридан келаётган «Cobalt» машинасини ўтказиб юбормагани натижасида авария содир бўлгани айтилмоқда. Бунинг оқибатида эса «Damas» автомобилида ёнғин юзага келган ва ҳайдовчи машина ичида вафот этган.

Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими собиқ бошлиғи 1,7 млрд сўмни ўзлаштирганликда айбланмоқда
3 ноябр 2021, 11:58

Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими собиқ бошлиғи 1,7 млрд сўмни ўзлаштирганликда айбланмоқда

Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими собиқ бошлиғи қурилиш даврида 1,7 млрд сўм миқдордаги маблағларни талон-торож қилганликда гумонланиб, қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг